Яқинда бир университет талабаси билан масиҳийлик ҳақида гаплашиб қолдим. У ақлли, ўқимишли ва айтишим мумкинки, аниқ фанлар ва фалсафани чуқур биладиган йигит эди.

 “Масиҳийлик СИЗГА мос келади”, деди у, “лекин у МЕН учун эмас. Менимча, ҳар бир инсон уни хурсанд қиладиган ва унга тинчлик келтирадиган нарсага ишониши керак”.

“Балки сиз ҳақдирсиз”, –  дедим унга. “Мен ўз фикрларимни сизга  мажбуран сингдирмоқчи эмасман. Лекин, агар рухсат берсангиз, баъзи фикрларим билан ўртоқлашсам ва булар ҳақида сиз нима деб ўйлашингизни билишни хоҳлайман.

Икки хил ҳақиқат бор, – давом этдим мен, – бири – нимадир ҳақда одамнинг ўз фикри ёки бирор нарсани бошқаларидан афзал кўриши, масалан: кимдир шоколадли музқаймоқни ёқтирса, кимдир ванилинли музқаймоқни хуш кўради. Кимдир чет тиллар бўйича мутахассисликни танласа, яна кимдир ҳисоб-китоб соҳасини танлайди.

Иккинчи хил ҳақиқат эса илмий ҳақиқатдир. Масалан: ернинг тортишиш кучи қонуни. Бунга ишонасизми, йўқми, у барибир мавжуд. Ҳатто бу қонун кашф этилмасдан олдин ҳам олмалар ерга тўкилган, тўғрими?

“Тўғри”, – дея тасдиқлади у. 

“Бугун кўпгина одамлар динни биринчи ҳақиқат билан тенг, деб ўйлайди, худди севимли музқаймоқлари мазаси каби, – давом этдим мен. Лекин Библия илоҳий ҳақиқатнинг кўпроқ ЕРНИНГ ТОРТИШИШ КУЧИ ҚОНУНИГА ўхшашини кўрсатиб беради. Бунга ишонасизми, йўқми, у  барибир – ҳақиқат.

Библиянинг ўзи ҳақиқатми ёки йўқ, бу – энди бошқа бир масала, – дедим мен. Лекин асосийси шундаки, Инжил биз гуноҳларимиз туфайли Худодан ажралганимизни ва бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли – Исо Масиҳ эканини айтади.

Сиз хоҳлаган нарсангизга ишонишингиз мумкин. Мен сизни ўзимнинг йўлимга ишонишга мажбур қилмоқчи эмасман... Лекин, агар сиз ҳақ бўлиб, мен ноҳақ бўлсам ҳам, ҳеч нарса йўқотмайман. Ўлганимдан кейин шунчаки тупроққа айланиб кетаман. Агар-да мен ҳақ бўлиб, сиз ноҳақ бўлсангиз, абадиятни Худосиз ўтказишингизга тўғри келади. Бу масала, ҳеч бўлмаса, кўриб чиқилишга арзимайдими?”

Бу нарса эса уни ўйлантириб қўйганини кўрдим.

Кўпчиликка “масиҳийлик – жаннатга бориш учун ягона йўл”, деган гап ёқмайди. Мен уларни айбламоқчи эмасман. Бу ҳақиқатан ҳам ўзини катта олишдай эшитилади. Афсуски, баъзи масиҳийлар чиндан ҳам ўзларини катта тутадилар. Лекин, менимча, бу нарсалар кўп ҳолларда оддий тушунмовчиликдан келиб чиқади. Исо Масиҳ: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман”, – деганида, бу билан: “Мен энг зўрман ва Менга эргашганларнигина жаннатга оламан”, – деб мақтанмоқчи эмас эди.

Бу кўпроқ: “Улкан Жарликдан ўтиш учун фақат битта йўл бор”, деган маънода айтилган. “Сиз ундан юриб ўтолмайсиз, сакраб ўтолмайсиз, машинада ҳам ўта олмайсиз. Сизга вертолёт керак бўлади”. Бу шундай турдаги муаммоки, бунда фақат битта ечим мавжуд.

Гуноҳимиз туфайли Худога етиб бориш имконсиз. Агар “яхши” ҳаётимиз орқали Худонинг қабулини қўлга киритишга ҳаракат қилсак, боши берк кўчага кириб қоламиз. Агар Худога етиб бориш учун диндор бўлишга уринсак ҳам, боши берк кўчага кириб қоламиз. Бироқ Худонинг Ўзи бизга яқинлашиш чорасини топди. Бизнинг гуноҳларимиз кечирилиб, бу орқали У билан муносабат қила олишимиз учун Исо Масиҳ келди. Биз ўз кучимизга суяниб, савоб ишлар ва диний ҳаракатлар орқали Худога етиб боришга ҳаракат қилишимиз мумкин, лекин Исо бунинг бефойда эканлигини айтади.

Исо фақатгина: “Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”, – демаган. У яна: “Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эга бўлади. У ўлимдан ҳаётга ўтгани учун ҳукм қилинмайди”, – деган. Агар Худо бўлган бошқа инсонлар ҳам мавжуд бўлганида, унда, балки жаннатга бориш учун яна бошқа йўллар ҳам бўлган бўлармиди?! Лекин бутун тарих мобайнида фақат Исо – барча зарур талабларга жавоб бера оладиган мен билган ягона Зот.


Your comment will be posted after it is approved.


Leave a Reply.